MuzFm.TV » Биография » Nodirbek Primqulov – Биография, личная жизнь, новости, фото - MuzFm.UZ

Nodirbek Primqulov (Нодирбек Примкулов) - Биография

Nodirbek Primqulov - Биография
Псевдоним:Nodirbek Primqulov
Настоящее имя:Нодирбек Примкулов
Дата рождения:18 сентября 1998
Место рождения:Наманган, Узбекистан
Возраст:24 лет
Школа:34-я Школа
Профессии:Певец
Жанры:эстрада, поп-музыка
Социальные сети:

Хонанда Нодирбек Примкулов ўзи ҳақида:
1998 йил 18 сентябрда Наманган вилоятида зиёли оилада дунёга келганман. 34-умумий ўрта таълим мактабда таҳсил олаётган вақтимдаёқ кўнглимга яқин қўшиқларни куйлаб хиргойи қилардим, мактабдаги тадбирларда иштирок этардим. Аммо, вақт ўтиб, олийгоҳда ўқиш фурсати етганда, тиббиётга қизиқиш устунлик қилиб, ЎшМУ Стоматология факультетига ўқишга кирдим. Ҳозирда бу олийгоҳнинг 3 курсида таҳсил оляпман. Лекин, бир нафас бўлса ҳам, қўшиқ куйлаш, санъат соҳаси хаёлимдан кетмасди. Шунинг учун ҳам, Наманган Санъат мактабида 4 йил давомида мунтазам вокал билан шуғулландим. Санъат бу менинг қалбимдаги бир олов ва у мени тинч қўймайди, десам ҳам бўлади. Чунки, мен қўшиқ куйлаш учун бошқаларга ўхшаб, шеър танламайман ёки, тайёр қўшиқни сотиб олмайман! Мен шоир билан бирга ўтириб, унга ўз кўнглимдаги фикрларни, ғояларни айтиб, ўша куйламоқчи бўлган қўшиғим шеърини бирга ёзамиз. Бирга ижод қиламиз. Шу кунга қадар, 12 та қўшиқ куйладим ва уларни чинакамига яралиш жараёнларида иштирок этганман. Ўнта қўшиғим жамланган илк мусиқий альбомим “Қадри осмоним” яқиндагина тайёр бўлди. Ундан “Қадри осмоним”, “Ёмғирлар”, “Чиройлисан”, “Марямжон”, “Рамазон туҳфаси”, “Афсоналар водийси”, “Наманган”, “Хадиса”, “Юрак”, “Гўзал” қўшиқларим ўрин олган. Альбомдан жой олган қўшиқларимнинг шеърлари, шоира Рислиғой Ҳотамова, шоир Шаҳзод Назар, ҳамда Нодирбек Примқуловнинг ўз қаламига мансуб бўлиб, бастакорлар Мирзиёд Нурматов ва Бунёд Абдуллаев куйларни басталашган. Бу мусиқий альбомни ёзишимга 3 йил вақт кетган бўлиб, ҳар бир қўшиғим ўз тарихига эга. Қўшиқлар ичида албатта, “Қадри осмоним” қўшиғи муҳим ўрин тутади, чунки бу қўшиғим халқ ичида жуда ҳам оммалашиб кетган. Бу тарона аслида хонанда Сурайё Қосимованинг “Арзанда жоним” қўшиғига жавоб тарзида куйланган ва қўшиқ шеъри 2 ой муддат ичида ёзилиб, мусиқаси 4 ой вақт ичида тайёр бўлган. Бу қўшиқни чиндан ҳам алоҳида меҳр билан куйлаганман. Шу кунгача 4 та клип суратга олдирганман. Булар “Қадри осмоним”, “Хадиса”, “Рамазон туҳфаси” ва “Афсоналар водийси” клипларидир. Ҳар бир клипнинг яратилиш жараёни алоҳида ўзига хос кечган.  
Ўзим оилада кенжа фарзандман, битта опам бор, албатта ота-онамга меҳрим ва ҳурматим чексиз.
Энг катта орзуларидан бири шубҳасиз, Наманган диёридан етишиб чиққан устоз санъаткорлар каби, таниқли, эл назаридаги санъаткор бўлиш, ҳамда ўзбек санъатини дунёга танитишдир.