MuzFm.TV » Биография » Mo’min Rizo – Биография, личная жизнь, новости, фото - MuzFm.UZ

Mo’min Rizo - Биография

Mo’min Rizo - Биография
Псевдоним:Mo’min Rizo
Настоящее имя:Mo’min Rizo
Дата рождения:05 ноября 1983
Место рождения:Фергана, Узбекистан
Возраст:38 лет
Профессии:Актёр, Продюсер
Годы активности:2015 - наст. время
Социальные сети:

Mo’min Rizo 
Бугунги кунда кино оламида бир қатор фильм ва сериаллардаги роллари билан томошабинлар кўнглидан жой олган актёр Мўмин Ризо 1983 йил 5 ноябрда Фарғона вилоятида, санъатга алоқадор бўлмаган зиёлилар оиласида таваллуд топган. Оиладаги тўнғич фарзанд бўлган Мўминнинг отаси ва амакиси тадбиркор бўлганликлари учун, уни ҳам келажакда тадбиркор бўлишини исташарди. Шу туфайли ҳам, Мўмин Ризо мактабни тугатгач, 2001-2006 йилларда Қирғиз-ўзбек халқаро университетининг “Ҳуқуқ ва божхона” факультетида таҳсил олди. Сўнг, отаси ва амакилари изидан бориб, 2012 йилдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб, 2014 йил февраль ойида ўз компаниясини очди ва ҳозирги кунга қадар директор сифатида уни бошқариб келмоқда. Аммо, вақт ўтган сайин Мўмин Ризо қалбидаги спорт ва санъатга бўлган меҳр устун келди. Болалигидан спорт билан шуғулланган, санъатга кучли қизиқиши бўлган Мўмин Ризо тез орада кинопродюсерлар ва режиссёрлар эътиборини тортди. Спортчиларга хос ташқи қиёфаси туфайли тез орада уни фильм ва сериалларда ролларга таклиф қила бошлашди. У 2015 йилда продюсер Руслан Мирзаевнинг “Супер Команда” комедик телевизион фильмида характерли ота ролида, сўнг, кетма-кет “Баҳор ойларида”, “Зуҳрахоннинг синфи”, “Менга Қорбобо керак”, “Дилозорим”, “Меросхўр”, “Ота рози”, “Снайпер” каби бир қатор фильмларда ҳар хил характердаги ролларни ижро қилди.
Мўмин Ризо ўзининг илк бош ролини “Эгизак ошиқлар” комедик фильмида ижро этди. Бу эгизаклардан бири Рустам роли бўлиб, бу роль орқали у томошабинлар меҳрини қозонди. Шундан сўнг, актёр ўзбек-турк киноижодкорлари билан ҳамкорликда яратилган “Юраклар жанги” сериалида, муаммолар гирдобида қолган Бобур ака образини яратди. Бу образ актёрнинг ўзига хос ташриф қоғозига айланди.
Шундан сўнг, Мўмин Ризога сериаллар борасида ҳам таклифлар кўпайди ва у “Бокира”, “Бахт қуши”, “Асира” сериалларида турли характерли ролларни ижро қилди.
Мўмин Ризо ўзининг продюсерлик фаолиятига ҳам қадам қўйиб, “Ризосинема” киностудиясига асос солган. Мўмин Ризонинг илк продюсерлик қилган “Ризо” сериали, тез кунларда юртимиз телеканалларидан бирида намойиш этилиши кутилмоқда.
Актёр Мўмин Ризо ҳаётда ҳам, фильм ва сериаллардаги қаҳрамонлари каби самимий, мард ва оғир-босиқ инсон. Спорт билан мунтазам шуғулланади.
Мўмин Ризо оилали, ҳаётда намунали умр йўлдоши, ҳамда 5 фарзанд, яъни 4 қиз ва бир ўғилнинг меҳрибон отаси. Рафиқаси Зиёда Нормуродова ҳам актриса бўлиб, бир неча фильм ва сериалларда суратга тушган.
Мўмин Ризо ўз муваффақиятини вақтни тўғри тақсимлашда, деб билади. Чунки, у бир вақтнинг ўзида актёрлик, продюсерлик ва тадбиркорлик фаолиятини тенг олиб бормоқда. Шунингдек, спорт билан шуғулланишга ҳам вақт  топади.
Ҳозирги кунда Мўмин Ризо ўзбек-турк киноижодкорлари билан ҳамкорликда суратга олинаётган “Юр муҳаббат” сериалида суратга тушмоқда.