MuzFm.TV » Шоу-бизнес » Ziddiyat (Milliy Serial) - Muzfm.TV

Ziddiyat (Milliy Serial) - Muzfm.TV


Зиддият (миллий сериал)
Давомийлиги: 40 дакика
Ишлаб чикарилган йили: 2021-йил
Тили: Узбек

Сценарий муаллифи ва
постановкачи-режиссёр: Шухрат Саломов
Постановкачи-оператор: Дилшод Азимов, Зоирхужа Асрорий
Композитор: Рустам Худойбердиев
Продюсер: Азим Йулдошев
Студия : RizaNova

Турция ва Узбекистонда суратга олинган

Ролларда: Гавхар Зокирова, Сардор Нозимов, Шухрат Умаров, Жахонгир Тешабаев


Кўп қисмли филм синопсиси.
Йигирма беш йил олдин Баҳодир ўз хотини Манзурани қиморда ютқазиб, 6 ёшли катта ўғли Рустамни олиб Туркияга кетади. Бешикдаги чақалоғи ва қорнидаги ҳомиласи билан қолган Манзура қийинчиликлар билан фарзандларини катта қилади. Орадан йиллар ўтиб Жамол акаси ва отаси борлигини билиб қолади. Онаси ҳали ҳам акасини кутаётганини билган Жамол Туркияга акасини қидиргани кетади.
Туркияга бориб акасини топгач, Жамол уни жиноий ишларга аралашиб қолганини билиб қолади. У акасига бор гапни айтиб бериб Ўзбекистонга олиб кетишга кўндиради. Рустам отаси шунча йилдан бери унга онасини ўлган деганини, агар олдинроқ билганида унинг ўзи албатта уларни қидириб боришини айтади. Шундай суҳбатларнинг бирида Рустам учун ёлланган қотил келиб уни ўлдирмоқчи бўлганида, Жамол акаси учун ўзини қурбон қилади. Рустам қасос олиш учун, уни ўлдиришга одам юборган Искандарнинг ўғлини ўлдириб қамоққа тушади.
Манзура икки ўғлини доғига чидай олмай болалари билан яшаган уйдан чиқиб қизи Ширин билан бошқа уйга кўчиб ўтади.
Қасос ўтида ёнаётган Рустам қамоқда Иброҳим ота билан танишиб қолади. Иброҳим ота унга қасос олиш яхши иш емаслигини, қамоқдан чиққандан кейин Ўзбекистонга қайтиб онасини топиши кераклигини уқтиради. Рустам қамоқдан чиққандан кейин Иброҳим отанинг айтганини қилиб Ўзбекистонга қайтади.